Замонавий рақамли телевидение тизимини ривожлантириш инвестиция дастури доирасида Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги Лангар радиотелевидение узатиш станциясида қиймати 2,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5 кВт қувватли рақамли телеузатгич қурилмаси ўрнатилди.
Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар беради.
Навоий вилояти радиотелевидение узатиш маркази директори Бахтиёр Ниёзовнинг сўзларига кўра, Германиянинг “Rohde&schwars” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган мазкур лойиҳа туфайли вилоят аҳолиси ўн икки каналли рақамли телевидение имкониятларидан фойдалана бошлаган.
“Мазкур янгилик юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги арафасида муносиб туҳфа бўлди”, - дейди Б.Ниёзов.
Demak biz ham umid qilsak bo'ladi
|