Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасидаги Кореяга қарши учрашувдаги можаро сабаб Ўзбекистон Футбол Федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.
Терма жамоанинг янги бош мураббийи маълум муддат ичида тайинланади.
2015 йилнинг 31 январида Корея терма жамоасига қарши ўйинда спортчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари билан рақиб ўйинчисига қўл кўтаргани ва бу иши билан мамлакат шаънига доғ тушишига сабабчи бўлганлиги учун Тоҳир Шамсиддинов ЎФФ “Тартиб-интизом кодекси”нинг тегишли бандларига асосан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.
Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни мазкур мусобақага маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига барча футбол клубларининг раҳбарияти вакиллари билан учрашиб, уларга футболчиларни маънавий-маърифий, руҳий ва жисмоний тайёрлаш ишларида таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бирламчи вазифа эканлигини маълумот сифатида етказиш вазифаси юкланди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу масала юзасидан бошқа изоҳ бермайди.
Последний раз редактировалось eSYs; 13.02.2015 в 20:42.
Ўтган мавсум чемпионатимизни бешинчи ўринда якунлаган Муборакнинг “Машъал” клуби келаётган мавсумда ўз олдига янада улкан вазифаларни қўйган.
“Газчилар” 2015 йилги мавсумда олий лигада кучли учликка киришни мақсад қилишаётган экан. Бу ҳақда “Машъал”нинг етакчи ўйинчиларидан бири Шаҳзод Шаймонов маълум қилди.
“Машъал” Ўзбекистонда ўз довруғига эга клуб саналади. Жамоамиз доимо яхши ўйин намойиш қилиб, ўз мухлисларини хурсанд этишга уриниб келади. Ўтган мавсум қайсидир маънода ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Қайд этилган натижадан ҳаммамизнинг кўнглимиз тўлди.
Янги келаётган мавсумда ҳам мақсадларимиз улкан. Биз ҳар бир учрашувда муҳим очколарни қўлга киритиб, чемпионат сўнггида кучли учликка киришни кўзлаяпмиз. Ўйлашимча, ушбу вазифани уддалай оламиз.
Тўғри, жамоамизни баъзи бир етакчилар тарк этишди. Аммо таркибда қолган ва янги қўшилган футболчиларда иштиёқ юқори. Ўзим ҳам 2015 йилги миллий чемпионатимизда яхши ўйин кўрсатишни мақсад қиляпман. Ҳозир янги позицияда ўйнай бошладим. Энди ҳимоячи сифатида тўп сураман. Умид қиламанки, мураббийларимиз менга билдирган ишончни оқлайман”, - дейди тажрибали футболчи.
Янги мавсумга тайёргарликнинг энг муҳим палласига киришган муборакликлар сафига қишда бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишди. Мураббийлар штаби айни пайтда жамоанинг ўйин услубини шакллантириш борасида иш олиб боришмоқда. “Машъал” ҳозир ПФЛ кубогида иштирок этмоқда.
Тажрибали мутахассис Александр Хомяков шогирдлари ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалай олишармикан?! Бунисини энди янги мавсум бошлангач билиб оламиз…
"Говерла" клуби ҳужумчиси Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик билан шуғулланиш ниятида эканини маълум қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Dynamo сайтида савол-жавоб ўтказадиган саҳифасида келгуси фаолияти борасида берилган саволга шундай жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких ўз вақтида "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 60 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол киритган.
25 февраль куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда ОЧЛ-2015 “D” гуруҳи 1-тури доирасидаги “Насаф” – “Тракторсозий” (Эрон) учрашуви бўлиб ўтади.
Осиё футбол конфедерацияси ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилган. Унга кўра, “Насаф” – “Тракторсозий” (Эрон) учрашувини Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Ҳилолий бошчилигидаги омонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Учрашув бош ҳаками – Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Ҳилолий 1970 йил 1 сентябрь (44 ёш) куни Омоннниг Наҳал шаҳрида таваллуд топган. Аслида ҳарбий хизматчи ҳисобланади.
Халқаро фаолиятини 2002 йилдан бошлаган Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Ҳилолий бунгача Осиё чемпионлар лигасида, 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган ёзги Олимпиядада, жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида ҳамда Осиё Кубоги баҳсларини бошқарган.
“Насаф” – “Тракторсозий” учрашувига тайинланган омонлик ҳакамлар гуруҳи шу йили Австралияда бўлиб ўтган ОК-2015да ҳам бир қанча ўйинларни бошқарган. Жумладан, Корея Республикаси – Саудия Арабистони 1:4 ва бошқа ўйинлар.
25 февраль 2015 йил
Осиё Чемпионлар лигаси.
“D” гуруҳи 1-тур учрашуви
Қарши шаҳри. “Марказий” стадиони. Соат 18:00
“НАСАФ” (Ўзбекистон) – “ТРАКТОРСОЗИЙ” (Эрон)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Ҳилолий (Омон)
Қанот ҳаками: Ҳомид Ал Маяҳий
Қанот ҳаками: Абдуллоҳ Ал Жирданий
Заҳира ҳаками: Саид Ёқуб (барчаси – Омон)
Ҳакамлар назоратчиси: Муҳаммад Ал Совил (Саудия Арабистони)
–>
Ваша реклама может быть здесь... пишите на телегу @VOPROS24
Часовой пояс GMT +3, время: 17:13.
Весь материал, представленный на сайте взят из доступных источников или прислан посетителями сайта. Любая информация представленная здесь, может использоваться только в ознакомительных целях. Входя на сайт вы автоматически соглашаетесь с данными условиями. Ни администрация сайта, ни хостинг-провайдер, ни любые другие лица не могут нести отвественности за использование материалов. Сайт не предоставляет электронные версии произведений и ПО. Все права на публикуемые аудио, видео, графические и текстовые материалы принадлежат их владельцам. Если Вы являетесь автором материала или обладателем авторских прав на него и против его использования на сайте, пожалуйста свяжитесь с нами.