Ришод Собиров: 66 килограмм вазнда ҳам чемпион бўлишимга кўзим етади
Куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича мамлакат чемпионати баҳслари ўтказилди. Икки кун давом этган беллашувда Республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган маҳоратли полвонларимиз ўз имкониятларини синаб кўришди.
Ушбу турнир орқали мураббийлар йил давомида ўтказиладиган халқаро мусобақалар учун терма жамоа таркибини аниқлаб олишди. Терма жамоамизнинг асосий аъзоларидан бири Ришод Собиров ҳам ушбу мусобақани катта қизиқиш билан кузатиб борди.
– Ушбу турнир сизда қандай таассруот қолдирди?
– Мана, 2015 йилги мусобақаларни ҳам бошлаб олдик. Турнирда гувоҳи бўлганингиздек, Республикамизнинг барча вилоятларидан келган спортчилар ажойиб иштирок этдилар. Айниқса, ёш дзюдочиларимизнинг катталар билан деярли бирдек бел олишишлари, уларнинг савияси анча ўсганидан хабар беради.
– Мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад қандай?
– Ушбу мусобақа орқали мураббийларимиз терма жамоага номзод бўладиган, шу қаторда йил бўйи ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этишга давогар спортчиларни саралаб олишади. Мана шу дзюдочилар керакли натижаларни кўрсата олишса, келаси йили бўладиган Рио Олимпиадасига тайёрлашади.
– Терма жамоанинг яқин орада ишлаб чиққан режаси қандай?
– Гувоҳи бўлганингиздек, мусобақада терма жамоанинг кўплаб асосий таркиб спортчилари иштирок этишмади. Бунинг ўзига яраша сабаби бор. Улар ой охирида бўладиган Польшадаги Гран-при турнирига тайёрланишмоқда. Бу мусобақада Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган рейтинг очколари ўйналади. Шу қаторда, жорий йили Қозоғистон пойтахтида ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳам махсус тайёргарлик олиб бормоқдамиз.
Ўзбек курашчиси икки йилга мусобақалардан четлатилди
Халқаро кураш Ассоциацияси хабарига кўра, ўзбекистонлик Санжар Тўхташов антидопинг қоидаларини бузганлиги учун икки йилга мусобақалардан четлатилди.
Унинг 2014 йил Таиландда ўтказилган пляж бўйича Осиё ўйинларида таъқиқланган анаболик дорилар гуруҳига кирувчи 19-norandrosterone субстанциясини истеъмол қилганлиги аниқланди. Халқаро антидопинг агентлиги қарорига кўра спортчи 2014 йилнинг 24 ноябридан бошлаб икки йилга мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Шунингдек 81 кг гача вазн тоифасидаги баҳсларда қўлга киритган натижаси бекор қилинди. Унда Тўхташов олтин медалга сазовор бўлган эди.
«Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни тор-мор келтирди
Испания чемпионати доирасидаги "Барселона" ва "Леванте" клублари ўртасидаги учрашув голлар шоусига айланиб кетди.
Учрашувдаги ҳисобни дастлаб Неймар 17-дақиқада очди. У тўпни катта маҳорат билан дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди.
Шундан сўнг навбат Мессига келди ва қаторасига уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. У учинчи голни пенальтидан амалга оширди.
Шунингдек, захирадан сафга қўшилган Суарес ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Луис қайчи усулидаги ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол этди.
Шу тариқа, "Барселона" Ла лига пешқадамлиги учун курашишда давом этмоқда. Каталонияликлар 56 очко тўплаб, "Реал"дан сўнг, иккинчи поғонани эгаллаб туришибди.
Эден Азар: Мен ҳеч қачон ПСЖ билан музокаралар олиб бормаганман
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Парижнинг ПСЖ жамоаси билан музокаралар олиб боргани ҳақидаги маълумотларни инкор этди.
“Мен ҳеч қачон ПСЖ билан музокаралар олиб бормаганман. Бошиданоқ, мен "Челси"да қолишимимни билганман. Қолаверса, клуб билан шартномамни узайтирдим, - дейди белгиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун илгари Азар «Челси» билан келишувини 5,5 йилга узайтирганди.
«Арсенал» ўз майдонида «Мидлсбро»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди
Англия Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Мидлсбро” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Оливье Жиру “Арсенал“нинг ажойиб ҳужумини гол билан якунлади – 1:0. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас яна Жирунинг ўзи бурчак зарбасидан сўнг тўпга биринчи бўлиб етиб бориб, уни Мехиас қўрқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Танаффусга қадар, ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимда, “Мидлсбро“ деярли Шчесни дарвозаси олидан хавфли вазиятлар ярата олмади ва мезбонлар кучни тежаган ҳолда, кийинчиликсиз учрашувни охиригача етказишди.
Демак, ушбу ғалаба эвазига Венгер шогирдлари Англия Кубогининг 1/4 финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Англия Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Мидлсбро” жамоалари ўртасидаги учрашувда майдонга тушадиган асосий таркиб футболчиларининг номи маълум бўлди.
Асрор Ғофуров: «Манисаспор» орқали Европага йўл олишни кўзлаяпман
Ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Асрор Ғофуров Туркия чемпионатида ўз кучини синаб кўрадиган бўлди. “Пахтакор” жамоаси тарбияланувчиси саналадиган 20 ёшли ярим ҳимоячи Туркия биринчи лигасида иштирок этувчи “Манисаспор” жамоаси билан шартнома имзолади.
Хўш, Асрор Ғофуров ҳақида нималарни биламиз?! Ушбу футболчи қандай қилиб турк жамоасида пайдо бўлди?! Шу саволларга жавоб топиш мақсадида SPORTS.... интернет ахборот портали мухбири футболчининг ўзи билан боғланди ва унинг “Манисаспор”га бориб қўшилиши қандай амалга ошгани билан қизиқди.
Асрор Ғофуров ҳозир 20 ёшда. Иқтидорли футболчи 1995 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. Футболдаги илк сабоқларини эса “Пахтакор” футбол академиясида олган.
–>
Ваша реклама может быть здесь... пишите на телегу @VOPROS24
Часовой пояс GMT +3, время: 23:49.
Весь материал, представленный на сайте взят из доступных источников или прислан посетителями сайта. Любая информация представленная здесь, может использоваться только в ознакомительных целях. Входя на сайт вы автоматически соглашаетесь с данными условиями. Ни администрация сайта, ни хостинг-провайдер, ни любые другие лица не могут нести отвественности за использование материалов. Сайт не предоставляет электронные версии произведений и ПО. Все права на публикуемые аудио, видео, графические и текстовые материалы принадлежат их владельцам. Если Вы являетесь автором материала или обладателем авторских прав на него и против его использования на сайте, пожалуйста свяжитесь с нами.