Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи бўлиш билан биргаликда, «Навбаҳор»ни ҳам бошқаради
Сўнгги кунларда мухлислар орасида “Навбаҳор”га янги бош мураббий ахтарилаётганлиги ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бу каби миш-мишлар Бахтиёр Ашурматовни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач юзага келди.
Гарчи Ашурматов олимпия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган бўлсада, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” муносиб тарзда иштирок этиш ва юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган. Айнан шу мақсадда ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларга эса янги ўйинчилар чақирилиб, улар билан шартномалар имзоланди. Ҳозирда ҳам селекция ишларини тўхтамаганлигини эътироф этиш жоиз. Ўз навбатида мураббийлар штабини кучайтириш борасида ҳам иш олиб борилмоқда. Яъни жамоага маслаҳатчи мураббий сифатида иш юритадиган мутахассисни таклиф этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Хуллас, “Навбаҳор” янги бош мураббий қидирмоқда деган гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни пайтда жамоани бошқараётган Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор” бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Жамоа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штабига тажрибали мутахассис жалб этилиши мумкин. Бу борада янгилик рўй берса ёки бирор-бир мураббий билан келишувга эришилса, "Навбаҳор" клуби расмий сайти расмий хабар беради.
ОЧЛ, 1-тур. «Пахтакор» бир киши кам бўлиб «Нафт Теҳрон»ни мағлубиятга учратди
Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Нафт Теҳрон" клублари ўртасида кечган учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда "Пахтакор" клуби Эроннинг "Нафт" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйинни тошкентлик футболчилар анча фаол бошлашди. Дастлабки дақиқалар меҳмонлар жарима майдончаси атрофида борди. “Нафт” футболчиларининг бир оз довдираб қолганидан фойдаланган “Пахтакор” аъзолари ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишганди.
Бурчакдан ошириб берилган тўпни эронлик футболчилар ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди. Аммо тўп “Пахтакор”ни янги футболчиси Аднан Ораховацга бориб тушди. Унинг жарима майдончаси чизиғидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни Игорь Сергеев дарвозага йўллаганди. Аммо меҳмонлар дарвозабони Беиранванд ҳушёрлик қилиб, бу тўпни ушлаб олди.
Шундан кейин эронлик футболчилар ҳам аста-секин ўзларига кела бошлашди. Улар майдон марказида устунликни қўлга киритиб, бирин-кетин ҳужумлар уюштира бошлашди. Бу ҳижумларни “Пахтакор” ҳимоячилари ва дарвозабони қийинчилик билан бартараф этиб туришди. Бундай вазиятларда Самвел Бабаян шогирдлари жисмоний ва функционал тайёргарлик борасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйишаётгани яққол намоён бўлди. Албатта, буни бизда ҳали мавсум бошланмагани, Эронда эса айни қизғин палласига киргани билан изоҳлаш мумкин.
Биринчи бўлимда тошкентлик футболчилар асосан чап қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди. Бу вазиятларда Стас Андреев ва Саша Мерзляковлар анча фаол ҳаракат қилишганини алоҳида таъкидлаш керак. Аммо жарима майдончасига ҳаволатиб оширилган тўпларни эронликлар таркибидаги бўйдор бразилиялик легионер Леандро Падовани ортиқча қийинчиликсиз бартараф этиб турди.
“Нафт” футболчилари эса асосан ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди. Шунингдек, теҳронликлар марказдан ҳам жарима майдончамизга ёриб киришга ҳаракат қилишди. Бироқ ҳар икки жамоа ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади.
Иккинчи бўлим яна вакилларимизнинг ҳужуми билан бошланди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. Дарвозабон Лобанов тўпни эгаллаб олиб, олдинга узатиб берди. Искандаров ўнг қанотдаги Каримовни тўп билан таъминалди. Унинг ҳаволатиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Кахи Махарадзе боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Ҳисоб очилганидан кейин “Нафт” футболчилари олдинга ташланишди. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган футболчини Шерзод Каримов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Япониялик ҳакам бу вазиятда ярим ҳимоячимизга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди.
Бир киши кўп бўлиб ҳаракатланган “Нафт” жамоаси тезда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Егор Кримецнинг хатосидан унумли фойдаланган Али Горбани осонлик билан Лобанов дарвозасини ишғол қилди.
Шундан кейин “Пахтакор” футболчиларида ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятлар бўлганди. Аммо улар бу имкониятлардан “ҳа” деганда унумли фойдалана олишмади. Шундай бўлса ҳам, бир киши кам бўлишига қарамай тошкентликлар учрашувнинг сўнгги дақиқаларини жуда фаол ўтказишди.
Бу эса ўз самарасини бермай қолмади. Владимир Козакнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини эронлик дарвозабон қайтарди. Аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Игорь Сергеев аниқ зарба билан гол киритиб, ҳисобни оширишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки ўйинида ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритди.
Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда Эроннинг "Тракторсози" клублари ўртасида кечган учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда "Насаф" клуби Эроннинг "Тракторсози" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш мусоақасига тайёргарлик кўраётган U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади.
Йиғин 5-8 март кунларига мўлжалланган. Ашурматов шогирдлари 7 март куни пойтахт клубларидан бирига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Тошкентдаги йиғин ниҳоясига етиши билан олимпиячилар дарҳол Вьетнамга йўл олишади ва у ерда 15 мартга қадар ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришади. Йиғин давомида жамоа Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси 20 март куни Бангладашга йўл олади. Мусобақа 25-30 март кунларига мўлжалланган.
Вакилларимиз «Е» гуруҳида мезбонлардан ташқари Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши учршувларда майдонга тушади.
3 март куни “Бунёдкор” стадионида Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Персеполис” учрашуви бўлиб ўтади.
“Бунёдкор” стадиони маъмурияти ушбу учрашувга кириш ҳуқуқини берувчи чипталар сотувга чиқарилганлигини эълон қилади. Унга кўра, оддий секторлар учун чипталар 13 минг, СИП секторлар учун эса 30 минг сўм нарҳда белгиланган.
Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида чипталар сотуви пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Бунёдкор (Ўзбекистон) - Персеполис (Эрон) учрашуви 3 март куни "Бунёдкор" стадионида соат 18:00да бошланади.
Пахтакор» 2-бор Ўзбекистон Суперкубоги учун майдонга тушади.
8 март, якшанба куни Ўзбекистон Суперкубоги беллашуви ўтказилади.
Унда 2014 йилги чемпион "Пахтакор" кубок соҳиби "Локомотив" билан майдонга тушади.
"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувнинг мезбони сифатида "шерлар" эътироф этилган.
Суперкубок учун ўйинлар шу пайтгача 2 марта ўтказилган. 1999 йил Фарғонада "Пахтакор" "Навбаҳор"га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўтган мавсумда эса "Бунёдкор" "Локомотив"дан 2:1 ҳисобида устун келганди. Бу сафар жамоалардан бири илк бор ушбу соврин соҳибига айланади.
"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳс "Бунёдкор" стадионида 8 март куни соат 14:00да бошланади.
Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперкубок учун "Пахтакор"га қарши кечадиган ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Биз Чемпионлар лигасида иккита муваффақиятсиз ўйин ўтказдик. Энди чемпионат бошланишидан аввал яна битта ўйинда майдонга тушамиз. Футболчилар жисмоний жиҳатдан қанчалик тайёр эканлигини эртага кўрамиз. Кўпроқ учрашувда ўйнаш анча яхши. Биз жиддий рақибга қарши ўйнаймиз. Бу эса жуда яхши. Биз Суперкубокни ютишни истаймиз. Мавсумни соврин билан бошлаш ижобий ҳолат. Футболчилар ҳам қандай жамоа учун ўйнаётганини ҳис қилишлари лозим.
Осиё Кубогида иштирок этган ўйинчиларнинг яхши ҳолатга кириб олишлари учун 2-3 ҳафта зарур бўлади. Бу давр ичида ҳам бизда ўйинлар бор ва жамоа ўзини кўрсата олишига умид қиламан.
Футболда кўп нарса омадга боғлиқ. Рақиб ҳам, биз ҳам маълум услуб танлаймиз. Ўйинда эса барчаси ҳал бўлади," - дейди мураббий
Жумладан, "D" гуруҳида Қаршининг "Насаф" жамоаси БАА давлатининг "Ал-Аҳли" клубини қабул қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бугун ғалаба қозонишлари шарт. Акс ҳолда ишлар янада оғирлашади.
"В" гуруҳида "Пахтакор" жамоаси сафарда "Ал-Айн" меҳмони бўлади. Самвел Бабаян олдида ҳам уч очко олиш вазифаси турибди. Биз клубларимизга ишонамиз, улар керакли натижаларини қайд этишади.
Тошкентнинг икки жамоаси "Локомотив" ва "Бунёдкор"лар эртага ўйинларни давом эттиришади.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
4-тур
07.04.2015
H 14:30 Вестерн Сидней -:- Сеул
H 15:00 Кашима Антлерс -:- Гуанжоу Эвергранд
F 15:30 Сеонгам -:- Гуанжоу РФ
F 16:00 Бурирам Юнайтед -:- Гамба Осака
D 16:30 Тракторсози Табриз -:- Ал-Аҳли
D 19:00 Насаф -:- Ал-Аҳли Дубай
B 20:15 Ал-Айн -:- Пахтакор
B 22:35 Аш-Шабоб -:- Нафт Теҳрон
08.04.2015
G 15:30 Сувон Самсунг -:- Брисбен Роар
G 15:30 Урава Ред -:- Пекин Гуан
C 16:00 Локомотив -:- Ас-Садд
E 16:00 Шандонг Луненг -:- Кашива Рейсол
E 16:00 Бин Дуонг -:- Чонбук Моторс
A 19:00 Персеполис -:- Ан-Наср
A 20:30 Лаҳвия -:- Бунёдкор
C 22:45 Ал-Ҳилол -:- Фулад Хузистон
–>
Ваша реклама может быть здесь... пишите на телегу @VOPROS24
Часовой пояс GMT +3, время: 22:00.
Весь материал, представленный на сайте взят из доступных источников или прислан посетителями сайта. Любая информация представленная здесь, может использоваться только в ознакомительных целях. Входя на сайт вы автоматически соглашаетесь с данными условиями. Ни администрация сайта, ни хостинг-провайдер, ни любые другие лица не могут нести отвественности за использование материалов. Сайт не предоставляет электронные версии произведений и ПО. Все права на публикуемые аудио, видео, графические и текстовые материалы принадлежат их владельцам. Если Вы являетесь автором материала или обладателем авторских прав на него и против его использования на сайте, пожалуйста свяжитесь с нами.