Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур йиғин давомида мезбон -Эрон.олимпия терма жамоасига қарши 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
***
Дастлаб, 8 февраль куни ўтказилган учрашувда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси.1:0.ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув эса 10 февраль куни ўтказилди ва бу учрашув ҳам Вячеслав Солохо жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди-5:1. Терма жамоалар ўртасидаги сўнгги ўртоқлик ўйини эса.12 февраль куни бўлиб ўтди ва унда ҳисоб очилмади.
Тони Кроос: «Реал»да ҳеч бир футболчи ўзини юлдуздек тутмайди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос мадридликлар сафида ҳеч бир футболчи ўзини юлдузлардек тутмаслигини айтиб ўтди. Шу билан бирга Кроос жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирган.
"Биз Роналду билан кўп гаплашамиз, чунки у "МЮ"да ўйнагани туфайли инглиз тилида равон гаплашади. У ҳақида фақат илиқ гаплар айтишим мумкин. Роналду ажойиб табиатга эга.
Криштианунинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида бунча муваффақиятдан сўнг бўшашиб қолган бўларди, аммо у ҳар доим иштиёқни сақлаб қоалди. Жамоамиздаги ҳеч бир футболчи ўзини юлдузлардек тутмайди. Ҳамма яҳлит бир жамоа сифатида ҳаракат қилади. Ҳеч бир футболчи якка ўзи муваффақиятга эришиши мумкинлиги ҳақида ўйламайди", - дейди Кроос.
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти, «Депортиво»га (2:0) қарши ўйинда жароҳат орттириб олган ҳимоячи Марселонинг соғлиғи борасида гапириб ўтди.
«Марсело мушакларини шикастлаб олгани сабабли, уни алмаштиришга мажбур бўлдим.
Ҳозир унинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти. У чекловларсиз шуғулланишда давом этади», – дейди италиялик мутахассис.
«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан «Челси»га қарши бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Моуриньюни кам бўлса-да, биламан. Ўйлашимча, у майдонда бор эҳтиросини намоён этади. Бизнинг футболиларимиз эса совуққон бўлишлари ва унга эътибор қаратмасликлари лозим.
Биз сариқ карточка ва дисквалификациялардан эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки сафимизда футболчилар у қадар кўп эмас. Мен ҳам, Моуринью ҳам ўз етакчиларимиз – Иброҳимович ва Азардан кўп нарса кутамиз», – деди Блан.
Учрашувда Мурод Исмоилов жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Днепропетровскликлар расмий сайти берган маълумотга кўра, голни фарғоналиклар қарши ҳужумдан кейин уришган. Унда икки футболчи иштирок этган ва Мурод Бобожоновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олган.
Олдинроқ “Нефтчи” Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасини ҳам мағлубиятга учратганди – 1:0. Жамоа Туркиядаги йиғин давомида “Амкар” ва Украинанинг “Металлург” клубларига қарши ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.
–>
Ваша реклама может быть здесь... пишите на телегу @VOPROS24
Часовой пояс GMT +3, время: 15:32.
Весь материал, представленный на сайте взят из доступных источников или прислан посетителями сайта. Любая информация представленная здесь, может использоваться только в ознакомительных целях. Входя на сайт вы автоматически соглашаетесь с данными условиями. Ни администрация сайта, ни хостинг-провайдер, ни любые другие лица не могут нести отвественности за использование материалов. Сайт не предоставляет электронные версии произведений и ПО. Все права на публикуемые аудио, видео, графические и текстовые материалы принадлежат их владельцам. Если Вы являетесь автором материала или обладателем авторских прав на него и против его использования на сайте, пожалуйста свяжитесь с нами.