Эдгар Гесс 12 февраль куни футболчиларга қисқа муддатли дам берди. Таъкидлаш жоизки, пойтахтда ўтказилган дастлабки йиғинда андижонликлар бир қатор назорат баҳсларида майдонга тушишди. Шунингдек, ПФЛ Кубоги мусобақасида ҳам иштирок этди.
Энди жамоамиз навбатдаги йиғинни ҳам Тошкентда олиб боради. Ушбу йиғин 16 февралдан бошланади.
Эркин Бойдуллаев: «Насаф» йиғини кўнгилдагидек ўтди
«Насаф»нинг Туркия йиғини кеча ўз ниҳоясига етди. Етакчи ярим ҳимоячи Эркин БОЙДУЛЛАЕВнинг хориж йиғини ҳақида фикр билдирди:
-Йиғин давомида мураббийлар берган барча кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилдик. Гарчи бу йиғинда кўплаб назорат учрашувларида қатнашган бўлсакда, ҳар куни машғулотларда маълум “юклама”ларни бажардик. Бу албатта мавсум давомида бизга асқотади. Қолаверса, йиғинда бир қатор кучли клубларга қарши майдонга чиқиб, ўз имкониятларнимизни чамалаб олдик.
-ОЧЛ баҳслари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз?
-Албатта назарий машғулотларда гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида маълумотларга эга бўлиб, уларнинг ўйин услублари билан танишдик. Умуман олганда ҳаммаси ўз қўлимизда. Гуруҳдан босқичидан кейинги босқичга чиқиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Буни амалга оширса бўлади. Муҳими мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, янги мавсумда яхши натижаларни қўлга киритамиз.
Италиянинг Бергамо шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларида чорак финалчилар номи деярли маълум бўлди.
Эътиборлиси, бош соврин учун курашни давом эттираётган спортчилар орасидан ҳамюртимиз Фаррух Дўстов ҳам ўрин олган.
Нимчорак финалда бельгиялик Максим Аутхом билан куч синашган ҳамюртимиз икки сет якунига кўра 7-6 (7:0), 6-3 ҳисобида зафар қучди.
Испания чемпионати 23-туридан ўрин олган «Реал» - «Депортиво» учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда кутилганидек мадридликлар ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 22-дақиқасидаёқ Альваро Арбелоанинг узатмасидан сўнг Иско жарима майдони бурчагидан дарвоза ўнг қанотига аниқ зарба йўллади ва Анчелотти шогирдларини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 1:0.
Иккинчи гол бўлса иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасига тўғри келди. Криштиану Роналду тўпни қабул қилиб олди ва шу заҳоти уни Карим Бенземага етказди. Француз ҳужумчиси бўлса мўлжалдан адашмади, 2:0.
Шу тариқа, «Реал» Мадрид очколари сонини 23-турдан сўнг 54тага етказиб олди ва Испания Примераси мусобақа жадвалида яқин таъқибчиси «Барселона»дан 4 очкога олдинда. Каталония клуби захирасида битта ўйин бор.
Игнатий Нестеровнинг жиддий жароҳати ва катта эҳтимол билан мавсумни ўтказиб юборишини ҳисобга олган ҳолда "Локомотив" мураббийлар штаби жамоага яна бир дарвозабонни қўшиб олишга қарор қилди.
Шу мақсадда сўнгги вақтларда "Металлург" сафидаги жуда ишончли ўйинлари билан алоҳида ажралиб турган Маъмур Икромов "Локомотив" сафига қўшиб олинди. Футболчи бугун жамоа билан шартнома тузди.
«Канн» билан ўйинда «ПСЖ»нинг тўрт футболчиси жароҳат олди
Франция чемпионати доирасидаги "ПСЖ" ва "Канн" жамоалари ўртасидаги ўйинда парижликларнинг тўрт футболчиси жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган.
Йоан Кабай, Маркиньос, Лукас Моура ва Серж Орие Чемпионлар лигаси доирасидаги "Челси"га қарши ўйинни ўтказиб юборишлари мумкин.
–>
Ваша реклама может быть здесь... пишите на телегу @VOPROS24
Часовой пояс GMT +3, время: 19:06.
Весь материал, представленный на сайте взят из доступных источников или прислан посетителями сайта. Любая информация представленная здесь, может использоваться только в ознакомительных целях. Входя на сайт вы автоматически соглашаетесь с данными условиями. Ни администрация сайта, ни хостинг-провайдер, ни любые другие лица не могут нести отвественности за использование материалов. Сайт не предоставляет электронные версии произведений и ПО. Все права на публикуемые аудио, видео, графические и текстовые материалы принадлежат их владельцам. Если Вы являетесь автором материала или обладателем авторских прав на него и против его использования на сайте, пожалуйста свяжитесь с нами.